Тарифлар

Печать

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР
2018 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИКИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2018 ЙИЛНИНГ 16 МАРТДАГИ № 19-03-22-06-РУз-8-2018-СОНЛИ НАРХЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ РЕЕСТРИГА МУВОФИҚ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР 2018 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН БОШЛАБ ҚУЙИДАГИЧА БЕЛГИЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг
2018 йилнинг 16 мартидаги № 19-03-22-06-РУз-8-2018-сонли
РЕЕСТРИ

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР

2018 йилнинг 1 апрелидан жорий этилади

УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

1. Ушбу прейскурант тарифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига етказиб бериладиган табиий газга тааллуқлидир. 

2. Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф буйича тўланади. 

3. Истеъмолчи (абонент )ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, (газ ўлчагичи мавжуд бўлмаса)ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.

4. Прейскурантнинг 2-бўлими тарифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли ва 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорлари билан тасдиқланган аҳолига етказиб бериладиган табиий газ сарфи меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

5. Ушбу прейскурантнинг "Умумий кўрсатмалар"и, агар қўшимча прейс-курантда бошқача кўрсатилмаган бўлса, бошқа барча қўшимча прейскурантларга ҳам тегишлидир.

6. Ушбу чакана нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энерге­тика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан белгиланган. 2018 йил 1 апрелдан жорий этилади. 

1. Аҳоли учун табиий газ тарифлари*

Номи

Стандарт ёки ТШ

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун ўрнатилган тариф (сўм)

1.1

Газ ҳисоблагичларга эга аҳолига сотиладиган газ

ГОСТ

5542-2014

10 м3

2 897,40

1.2

Газ ҳисоблагичларга эга бўлмаган аҳолига сотиладиган газ: овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун

ГОСТ

5542-2014

10 м3

5 010,60 

Хонадонларни иситиш учун

ГОСТ

5542-2014

10 м3

2 323,70

 

2. Газ ҳисоблагичлар бўлмаган жойларда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ишлатиладиган табиий газ тарифлари (ГОСТ 5542-87) 

Истеъмолчи тавсифи

Ўлчов бирлиги

Тариф бўйича тўлов

Ойлик

2.1

Марказий (якка тартибдаги) иссиқ сув 
таъминотига эга бўлган уйлардаги овқат 
тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси

Бир киши ҳисобига 11,0 м3

5 511,65

2.2

Марказий иссиқ сув таъминоти ҳамда газ билан сув иситувчи қурилмалар бўлмаган уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси

Бир киши ҳисобига 15,0 м3

7 515,90

2.3

Марказий иссиқ сув таъминоти бўлмаган ёки иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан 
ишлайдиган уйларда иссиқ сув таъминоти 
учун мўлжалланган газ билан сув иситувчи қурилма

Бир киши ҳисобига 16,0 м3

8 016,95

2.4

Газ билан иситувчи асбобнинг туридан қатъи назар, беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда уй ва хонадонларни якка тартибда иситишда газдан фойдаланилганда:

Иситиладиган бинонинг 1 мҳисобига

 

— Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида

Бинонинг 1 мҳисобига 6,0 м3

1 394,20

— Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда

Бинонинг 1 мҳисобига 5,76 м3

1 338,45

2.5

Моллар учун озуқа тайёрлаш, бунда дағал хашак ва илдизмеваларни буғлаш, шунингдек ичиш ва санитария мақсадлари учун сув иситиш ҳисобга олинади.

1 бош:

йилқи учун

5,6 м3

2 805,95

сигир учун

23,7 м3

11 875,10

қўй (эчки) учун 2,2 м3

1 102,35

чўчқа учун

12,5 м3

6 263,25

* Иситиш ҳақи беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида тўланади.

Улгуржи истеъмолчилар учун табиий газнинг улгуржи нархи (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналари учун ҳам) 2018 йил 1 апрелидан жорий этилади ( .docx 16КБ)


Аҳоли учун табиий газ тарифларининг 2013-2016 йй. архивини қуйидаги илова орқали юклаб олиш мумкин
Табиий газ учун тарифлар архиви 2013-2017 (.doc 209 KB)

Табиий газ учун тарифлар архиви 15.07.2017 - 01.04.2018 (.doc 22 KB)


Квинтанциялар бланкларини қуйидаги жойлардан юклаб олишингиз мумкин: 

Табиий газ билан таъминлаш тармоқларига сервис хизмат кўрсатиш бўйича аризаларнинг электрон шакли 

 

Сўнгги ўзгартириш: 18.03.2018