Истиқбол режалари. «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва «Газпром» ОАЖ Қўшма мувофиклаштирувчи қўмитаси: ўзаро ҳамкорлик одимлари

Печать

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрел кунларида Россия Федерациясига олий даражасидаги ташрифи доирасида «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва «Газпром» ОАЖ ўртасида геологик қидирув, инжиниринг-инновация, шунингдек кадрларни қайта ўқитиш соҳасида келишувлар имзоланган эди.

Ҳамкорликдаги режаларни амалга оширишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ўтган йилнинг 2 июнида икки ташкилот ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Мазкур ҳужжат доирасида ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятга умумий раҳбарлик қилувчи Қўшма мувофиклаштирувчи қўмита ҳамда истиқболли йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур йўналишдаги ишлар тизимли йўлга қўйилди.

Ўтган қисқа муддат ичида углеводородларни топиш ва қазиш истиқболларини ўрганиш, «УзЛИТИнефтегаз» АЖ қошида Инжиниринг-инновацион марказини ташкил этиш, магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари ва бошқа газ мажмуи инфратузилмасидаги объектларни қайта куриш ва фойдаланиш, ПХГ соҳасидаги ҳамкорлик, кадрлар малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш, табиий газдан мотор ёқилғиси сифатида фойдаланиш, газ билан таъминлаш ва технологик ривожлантириш бош схемасини ишлаб чикиш каби туққизта йўналишдаги иш гуруҳлари томонидан самарали ҳамкорлик ўрнатилди.

2018 йил 12-13 март кунлари Тошкентда Кўшма мувофиклаштирувчи қўмита ташаббуси билан «Газпром» ОАЖ нинг 40 кишилик раҳбар ва экспертларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Шу учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султанов ва «Газпром» ОАЖ бошқаруви раиси ўринбосари Виталий Маркеловлар раислигидаги Қўшма мувофиқлаштирувчи қўмита мажлиси ҳам ташкил этилди.

Унда иккитомонлама ҳамкорлик доирасидаги амалга оширилган ишлар таҳлил қилиб чиқилди. Қайд этилдики, «Газпром» ОАЖ томонидан истиқболли инвестицион йўналиш сифатида қаралаётган геологик-геофизик материалларни ўрганишнинг фаол босқичи бошланди, Инжиниринг-инновация маркази концепцияси ишлаб чиқилди.

2017 йилда кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш бўйича ҳам самарали ишлар олиб борилди. «Ўзбекнефтегаз» АЖ таркибига қирган корхоналарнинг 50 нафар ходими «Газпром» ОАЖ корхоналарида ўқув ва малака оширишда бўлиб қайтишди.

Кўшма мувофиклаштирувчи қўмита мажлисида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш дастури доирасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологияларининг Россия корхоналари томонидан ўзлаштирилиши ҳамда табиий газни газомотор ёнилғи сифатида фойдаланиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида фикр алмашилди.

Мажлис якунларига асосан ишчи гуруҳлари олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди, тегишли режалар тасдиқлаб олинди.

Икки компания ўртасида шакллантирилган ҳамкорликнинг ўзига хос формати, шак-шубҳасиз Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иккитомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги ўзгартириш: 14.03.2018 15:54